Коутиньо Дембеленинг ўрнида ўйнамоқчи
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ўзининг айни дамда тўп сураётган позициясидан норози бўлмоқда.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бразилиялик футболчи ҳужумга яқинроқ бўлган чизиқда тўп сурмоқчи. Жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде эса уни майдон марказида ўйнатмоқда.

Коутиньонинг фикрича у ҳужумнинг чап қанотида кўпроқ фойда келтириши мумкин. Таъкидлаш керакки, ушбу позицияда жорий мавсум мунтазам равишда Усмон Дембеле ҳаракат қилиб келмоқда.