Коутиньо “Ливерпуль” учун ортиқ ўйнамоқчи эмас
Ads

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо “Барселона”га ўтишни жуда-жуда истамоқда.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, бразилиялик футболчи жамоа бош мураббийи Юрген Клоппга ортиқ “Ливерпуль” учун ўйнамаслигини маълум қилган. Аммо “Ливерпуль” ўйин тактикаларини ўзгаришсиз қолдирмоқда ва уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Аввалроқ, Коутиньо “қизиллар” раҳбариятига ўзини трансферга қўйишни сўраб илтимос қилган эди, бироқ рад жавобини олган. “Барселона” эса ҳамон ПСЖга 222 млн евро эвазига ўтиб кетган Неймарга муносиб ўринбосар қидиришда давом этмоқда.