Коутиньо мавсумнинг илк ўйинида майдонга туша олмайди
Ads

 

“Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Фелиппе Коутиньо белидаги оғриқ туфайли клубнинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборди, дея маълум қилмоқда The Telegraph нашри.

Бразилиялик футболчи катта эҳтимол билан 12 август кунига белгиланган Англия чемпионати 1-туридан ўрин олган “Уотфорд”га қарши учрашувда майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, аввалроқ футболчи “Барселона” вакиллари билан жамоага кўчиб ўтиш учун оғзаки келишувга эришганди. Аммо “Ливерпуль” футболчини қўйиб юборишни истамаяпти.