Коутиньо Қатарга нега келди? (ФОТО)

“Барселона” ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ҳали ҳам декабрь ойида олган жароҳатидан даволанмоқда.

Маълумотларга қараганда, бразилиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Қатарга келган. У Доҳадаги клиникалардан бирида тўлиқ текширувдан ўтказилади.

Image

Коутиньо январь ойида чап тиззасидан операция қилинган эди. Жарроҳлик амалиётидан сўнг, шифокорлар "Барса" футболчисининг тикланиши учун уч ойга яқин вақт талаб этилишини тахмин қилишган эди. Бироқ, ҳозирда футболчининг тикланиши кечикмоқда.

28 ёшли Коутиньо жорий мавсум Ла Лигада жами 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар