Коутиньо ва Матипнинг
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп премьер-лиганинг 19-турида "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан жамоасидаги йўқотишлар ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Германиялик мутахассиснинг сўзларига кўра марказий ҳимоячи Жоэль Матип ва ярим ҳимоячи Филиппо Коутиньолар "сити"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олишмайди. 
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги учрашув 31 декабрь куни "Энфилд"да бўлиб ўтади.