Коутиньо Японияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жароҳати сабаб Бразилиянинг Японияга қарши ўтказадиган ўртоқлик ўйинида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Goal интернет нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра 25 ёшли футболчи сон мушакларидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб улгурмаган ва шу боис 10 ноябрь куни терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Бироқ, Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмарнинг маълум қилишича Коутиньо 14 ноябрь куни бўладиган Англияга қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!