Коутиньони ололмаган “Барселона” энди “Тоттенхэм” футболчисига “осилмоқда”

Испаниянинг “Барселона” клуби Коутиньони ўз таркибига қўшиб ололмагач, Англиядан бошқа номзод қидиришга ўтди. Бу ҳақда Indepedent нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенга қизиқиш билдиришмоқда.

Хабарларга қараганда, “кўк-анор рангликлар” Эриксен учун 40 миллион евро беришлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!