Коутиньонинг нархи тушиб кетди
Ads

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг трансфер баҳоси сезиларли тарзда пасайди.

Transfermarkt сайти айни дамда 26 ёшли бразилиялик футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда. Таъкидлаш керакки, декабрь ойида унинг нархи 140 миллион еврога баҳоланаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У каталонияликлар сафига 2018 йилнинг январида 106 млн фунт эвазига“Ливерпул”дан кўчиб ўтган эди.