Козим фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттиради
Ads

 

Туркиялик ҳужумчи Колин Козим-Ричардс ўз фаолиятини Бразилиянинг “Коринтианс” клубида давом эттирадиган бўлди.

30 ёшли футболчи “Коринтианс” билан 2 йиллик шартнома имзолади. Козимнинг сўнгги клуби Бразилиянинг “Куритиба” жамоаси эди.

Колин Козим-Ричардс футболчилик фаолияти давомида кўплаб клубларда тўп сурган: Англияда “Бери”, “Брайтон энди Хоув”, “Шеффилд Юнайтед” ва “Блэеберн Роверс”, Туркияда “Фенербахче”, “Галатасарой” ва “Бураспор”, Грецияда “Олимпиакос”, Францияда “Тулуза”, Голландияда “Фейеноорд”, Шотландияда эса “Селтик”.