"Краснодар" Ахмедовнинг трансферидан қанча даромад кўради?

Россиянинг “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Одил Ахмедов фаолиятини Хитой суперлигасида давом эттиришга жуда яқин турибди. Ҳамюртимиз айни дамда Пекин шаҳрида тиббий кўрикдан ўтаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Таъкидлаш керакки, “Краснодар” Ўзбекистон терма жамоаси сардорининг Хитой клубига қилинадиган трансферидан 8 миллион евро даромад олади. Бу ҳақда sport-express нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Хитой суперлигасида 4+1 тизими жорий этилган. Аниқроғи, Хитой клублари 4та хорижий ва 1та осиёлик легионерларни жалб этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Одил Ахмедовнинг бўлажак жамоаси "Шаньдун Лунэн" Грациано Пелле, Паписс Сиссе, Вальтер Монтильо, Жил ва Жусилей каби машхур легионерларга эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!