Ads

Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган "Крилья Советов" жамоаси бу тур ўз майдонида "Енисей"ни қабул қилди. "Самара-Арена"да кечган учрашувда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Денисов жароҳати боис мазкур ўйинни ўтказиб юборди. Бугунги ғалаба натижасида cамараликлар ҳисобидаги очколар сони 21 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилиб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: