"Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру қишда клубни тарк этиши мумкин. Футболчининг ўзи ҳам бир неча марта ўйин амалиёти камлигидан норози эканлигини айтиб, клубни тарк этмоқчилигини айтиб ўтган.

Инглиз нашрлари хабарига кўра, "Кристал Пэлас" франциялик ҳужумчи билан қишда музокаралар бошлаш ниятида. Футболчининг ўзи ҳам бу таклифга қарши чиқмоқчи эмас.

Бошланган мавсумда 33 ёшли француз "Челси" либосида 3 ўйинда майдонга тушган.

Минбар

Барча блоглар