
"Кристал Пэлас" "Ливерпул"нинг 35 ёшли собиқ дарвозабони билан шартнома имзолади
Бразилия терма жамоаси собиқ дарвозабони Диего Кавальери фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.
35 ёшли посбон “Кристал Пэлас” клуби билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади. Айтиш лозимки, у 2017 йилда “Флуминенсе”дан кетгач эркин агент мақомида юрган эди.
Эслатиб ўтамиз, Кавальери учун АПЛ бегона эмас. Боиси у фаолияти давомида “Ливерпуль” сафида ҳам тўп сурган.
Фикрлар