Кристина Младенович бу ғалабани олти ой кутди
Ads

Франциялик Кристина Младенович Санкт-Петербургда аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда словакиялик Доминика Цибулковага қарши кортга чиқди.

“St.Petersburg Ladies Trophy - 2018” турнирининг чорак финал йўлланмаси учун ўтказилган мазкур учрашувда Кристина 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Младенович чорак финалда чехиялик Катержин Синякова ҳамда россиялик Екатерина Макарова ўртасидаги учрашув ғолибига қарши кортга чиқади.

Эслатиб ўтамиз Кристина Младенович 2017 йилнинг август ойидан бери эндигина ғалаба қозонди.

Sports.uz