Кристофер Фрум кейинги мавсумда нималарни режалаштирган?

Sky жамоасининг британиялик велопойгачиси Кристофер Фрум кейинги мавсумдаги режалари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унинг сўзларига қараганда, 29 мавсумни 29 январда старт оладиган Cadel Evans Great Ocean Road Race мусобақасида бўошлайди ва кейинчалик 1-5 февралда ЖАРда бўлиб ўтадиган Herald Sun Tour уч кунлик мусбоақасида иштирок этади. 
Шунингдек, унинг Европадаги пойгалари март ойида ўтказиладиган "Вуэльта" кўпкунлигидан бошланади ва кейинчалик апрель ойи охирларида "Tour de Romandie" баҳсларида қатнашади ва июль ойининг охирларида "Тур де Франс" пойгаларида иштирок этади.

- Мен ўрганган ушбу "Тур"ларга боғлиқ дастур одатдагилардан фарқ қилади. Ушбу дастурда учта тоғли финиш мавжуд ва улардан биттаси узоқ ва жуда оғир ўтади.

Ўйлашимча, ҳаммаси ўша куни ҳал бўлади, чунки "бўлимлар" жуда қисқа. Бу ппойга ҳақида олдиндан бирор нима дейиш қийин ва бу пойгалрни томошабоп бўлишига хизмат қилади, - дейди Фрум La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервюсида.