Кроос: Бизни кўп танқид қилишди. Ғалабага ҳақли эдик
Ads

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос Швецияга қарши (2:1) кечган ЖЧ–2018 гуруҳ босқичи 2-тур ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди. Кроос баҳснинг сўнгги сонияларида гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

“Бизни кўп танқид қилишди. Ўйлайманки, кеч урилган гол ва ғалабага ҳақли эдик. Германияда кўпчилик чиқиб кетишимизни хоҳлаётгандек туюлди менга. Барчаси бу даражада осон бўлишини ва бизни кўчага улоқтириб юборишларини истамадик”, – деди Кроос.

Гуруҳ босқичи сўнгги турида Германия терма жамоаси Жанубий Корея билан, Швеция эса Мексика билан ўзаро баҳс олиб боради.