Кройфф

"Барселона" клуби афсонаси Йохан Кройффнинг ўғли Йорди Кройфф Каталония клубига қайтди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 47 ёшли голландиялик мутахассис жорий йилнинг 1 сентябридан жамоанинг янги ташкилий тузилмасида иш бошлайди.

Бундан аввалроқ Кройфф "Барселона"да техник котиб лавозимини эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Йорди Кройфф 2020 йилнинг августидан буён Хитойнинг "Шэньчжэнь" клубини бошқариб келаётган эди. Аммо ўзаро келишувга кўра томонлар ўртасидаги шартнома муддатидан аввал бекор қилинди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)