Кройфф Эквадор терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Эквадор терма жамоаси ўзининг расмий сайтида Йорди Кройффни бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.

Юқоридаги манбаага кўра 45 ёшли голландиялик мутахассис эквадорликлар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун,  Йорди афсонавий футболчи Йохан Кройффнинг ўғли ҳисобланади. У фаолияти давомида "Маккаби" Тель-Авив ҳамда Хитойнинг "Чунцин Лифань" клубларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!