Куадрадо:

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо Турин супер клуби Криштиану Роналдусиз ҳам кучли бўлганини айтди.

“Албатта, Роналду клубга нимадир бера олади. Чунки, Криштиану кимлиги ва қандай футбол кўрсатиши барчага маълум. Лекин, “Ювентус” бунгача ҳам доимо кучли жамоа бўлган. Биз янада кучайдик ва бу фақатгина Роналдунинг келгани билан боғлиқ эмас. Бунинг асосий сабаб аксарият футболчилар узоқ йиллардан буён “Ювентус”да тўп суриб келишмоқда”, - дейди колумбиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Роналду “Ювентус” сафига жорий ёзги трансферлар даврида “Реал” Мадриддан 117 миллион еврога кўчиб ўтган эди.