Кубок финали Фарғонада бўлади
Барчага маълум Ўзбекистон кубоги баҳслари ҳам секин-аста ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. 18-19 сентябрь кунлари жамоалар 1/4 финал учрашувларини ўтказишади. 27-28 сентябрь саналарида эса 1/2 финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Профессионал футбол лигаси финал учрашувини Фарғона шаҳрида ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда. Ўзбекистон кубоги-2018 финал ўйини 28 октябрь куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар