Кун таҳлили: Моуриньони «МЮ»да ким алмаштириши мумкин? (Эркин Ғайбуллаев таҳлили)
Ads

Моуриньонинг истеъфоси «Челси»дан кетганидан уч йил ўтиб қайта такрорланди. «Реал» ва «Интер» собиқ бош мураббийининг «учинчи мавсум синдроми» касаллиги борлигини амалда яна бир марта исботлади.

Манкунианлар раҳбарияти эса дарҳол янги бош мураббий мавсум охиригача вақтинчалик мураббий этиб тайинланишини маълум қилди.

Клубнинг баёнотида «клуб Жозега «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти давомида амалга оширган иши учун миннатдорчилик билдиради ва унинг келажакдаги ишларига муваффақият тилайди» – деди.

«Янги бош мураббий мавсум охиригача вақтинчалик тайинлади ва бу вақт давомида клуб янги доимий асосда иш олиб борадиган мураббийни олиб келишни амалга оширади» – дея клуб позицияси аниқ қилиб кўрсатилади.

Хабарларга кўра, вақтинчалик бош мураббий этиб ички структурадан бўлмайди ва яқин кунлар ичида бу эълон қилинади.

Хўш, 2013-йилдан кейин тўртинчи бош мураббий ким бўлади? Ёзда клубни ким ўз бошқарувига олади? Буни нафақат клуб мухлислари, балки кўпчиликни қизиқтириши аниқ.

Қуйида баъзи номзодлар таҳлил қилинади.

Вақтинчалик бош мураббий

Орзу: Зинедин Зидан

Зидан номзоди Моуриньо истеъфосидан аввал ҳам тилга олинганди. Франциялик мутахассис «Реал»ни Чемпионлар Лигасида қаторасига уч марта чемпион қилганидан кейин шу йил ёзида мадридликларни тарк этганди.

Аммо унинг келиши қисқа муддатли режада ҳам иш бериши мумкин. Айнан у Бенитеснинг истеъфосидан кейин «Реал»нинг ишларини тартибга солишнинг уддасидан чиққанди.

Ўшанда Зиданнинг тажрибаси йўқ бўлсада, Перес унга ишонч билдирганди. Энди эса Зизу МЮни қўрқмасдан бошқара олади.

Ҳақиқат: Лоран Блан

МЮ мавсум охиригача вақтинчалик бош мураббий тайинлинишини маълум қилганидан кейин ОАВ айтмаган мураббий қолмади.

Хабарларга кўра, «Манчестер Юнайтед» «клуб анъаналарига яқин бўлган» бош мураббийни тайинлаш ниятида экан.

Шу туфайли дастлаб, Майкл Кэррик, Ники Батт, Фил Невилль ва Гари Невилларнинг номзоди тилга олинганди.

Бироқ собиқ ҳимоячи Лоран Бланнинг вақтинчалик мураббий этиб тайинланиши ҳақиқатга яқинроқ бўлмоқда.

Франциялик собиқ футболчи «Олд Траффорд»да икки мавсум ўйнаган. Аммо футболчилик фаолиятини якунлашидан олдин у 2002/03-йилда клуб билан Премьер Лигани ютиб олганди.

Блан «ПСЖ»ни 2016-йилда тарк этганидан бери бирорта клубда ишлагани йўқ. Унгача у парижликларни қаторасига уч марта 1 Лига чемпионига айлантирди.

У узоқ муддатлик режада язши вариант бўлмаслиги мумкин, аммо мавсум якунигача иш бериши мумкин.

Доимий бош мураббий

Орзу: Маурисио Почеттино

«Тоттенхэм» мавсум якунигача доимий бош мураббий тайинланмаслигини билгач енгил нафас олиши мумкин. Аммо ёзда “тақачилар” аргентиналик мутахассисни «Уайт Харт Лейн»да сақлаб қолиши жуда қийин бўлади.

Почеттинони анча вақтдан бери «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарлар тинмаётганди. Моуриньонинг истеъфоси эълон қилинганидан ҳеч қанча вақт ўтмай Гари Невилль айнан Почеттинони «Олд Траффорд» кўриш ниятида эканлигини айтди.

«Мен учун «МЮ»нинг кейинги бош мураббийи Маурисио Почеттино бўлиши керак» – деди собиқ ҳимоячи Sky Sports га берган интервьюсида.

Ҳақиқат: Зинедин Зидан

Зидан вақтинчалик бош мураббий бўлиш билан бирга, бутунлай «Олд Траффорд»да қолиш учун ҳам энг яхши вариант.

Франциялик собиқ футболчини Франция терма жамоасини қўлга олишини кўп бора айтишди. Мураббийлик фаолияти анча бой бўлмасада, «Реал» билан анча мазмунли уч мавсумни ўтказди.

МЮ эса у учун идеал клуб. Жамоа ихтиёрида Поль Погба, Ромелу Лукаку, Антони Марсьяль, Рэшфорд каби иқтидорлар билан тўла. Аммо Моуриньо улардан максимал фойда олишда омадсизликка учради. Фақатгина Европа Лигасини ютишнинг уддасидан чиқа олди.

Агарда Зидан клубда узоқ вақт қоладиган бўлса, унинг ватандоши Погба ҳам жамоани тарк этмаслиги мумкин. Дунёнинг энг буюк ярим ҳимоячиси қўли остида у ўз ўйинини қайта кашф қилиши, ривожланиши кафолатланади.