Куни заҳира майдонларига қолган МТЖнинг илк машғулоти Шомуродов ва Аҳмедовсиз ўтди (Фоторепортаж)
Ads

Хабарингиз бор, 28 августдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йил Қатар яшил майдонларида ўтадиган ЖЧ саралашида иштирок этиш учун йиғинга киришди. Терма жамоамизнинг дастлабки машғулоти "ЖАР" стадиони заҳира майдонида бўлиб ўтди. Терма жамоамизнинг илк машғулоти легионерларсиз, суперлигада тўп сураётган футболчилар иштирокида ўтди.

Таъкидлаш керакки, машғулот кечги вақтга тўғри келганлиги сабабли майдонни ёритиш ускуналарининг ҳолати талабга жавоб бермасилиги, бу эса футболчиларимизга ҳам қийинчилик туғдирганини кўрдик. Умид қиламизки, бош жамоамизнинг кейинги машғулоти бўлиб ўтадиган "Чиғатой" спорт мажмуасида бундай ҳолат кузатилмайди, ҳар ҳолда бош жамоадан мундиал чиптасини талаб қилдикми, талабга яраша шароит ҳам яратиб бериш шарт!

Маълум бўлишича, Аҳмедов, Шомуродов ва бошқа легионерларимиз 2 сентябрдан йиғинга қўшилишади. Қуйида 28.08 да бўлиб ўтган машғулот жараёнидан олинган энг сара суратларни тоиоша қилишингиз мумкин: