Кураш: Кумуш Йўлдошева Осиё ўйинлари ғолибаси

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган кураш бўйича -78 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги финал баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу беллашувда ҳамюртимиз Кумуш Йўлдошева мўғулистонлик Отгон Мунхцецегга қарши гиламга кўтарилди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз рақибаси устидан ҳалол баҳоси билан ғалаба қозонди. 

Қайд этиш лозим, ушбу олтин/кумуш терма жамоамиз вакиллари томонидан қўлга киритилган юбилей 50 медаль бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!