Кураш: Шермуҳаммад Жандреев ҳам финалда
Ads

Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган кураш баҳсларининг эркаклар ўртасидаги финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган яна бир полвон номига аниқлик киритилди.

-90 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги ярим финал босқичида ҳамюртимиз Шермуҳаммад Жандреев қувайтлик Ҳусайн Мисрига қарши гиламга кўтарилди. Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди.

Қайд этиш лозим, олдинроқ ўтказилган баҳсда Яҳё Имомовнинг қўли баланд келган эди.