Курашчи қизимиз ЖЧ бронза медали учун гиламга чиқади
Ads

Хабар берганимиздек, айни кунларда Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Мусобақани кўтарингки руҳда ўтказаётган вакилларимиз бугун ҳам терма жамоамиз ҳисобига медаль ёзиб қўйишлари мумкин. Қизлар ўртасида 40 кг.гача вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муножатхон Самиева кечки дастурда бронза медали учун кураш олиб боради. 

Ҳамюртимиз дастлаб Украина кейин Беларусь терма жамоаси вакилаларини мусобақадан чиқариб юборган бўлса, ярим финалда япониялик курашчига имкониятни бой бериб қўйди. Энди шоҳсупага кўтарилиш учун ҳиндистонлик Свити Свитини мағлуб этиши талаб этилади. 

Шунингдек, параллел равишда кечаётган баҳсда икки нафар классик курашчиларимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритилган. 48 кг вазн тоифасида Аброр Отабоев, 55 кг тоифасида эса Амирбек Султонов финал йўлланмаси учун гиламга чиқишади. Олтин медаль йўлида Отабоев Қозоғистон, Султонов эса Эрон терма жамоаси вакилларидан устун келишлари керак.