Куртуа, Бэйл, Кроос ва Асенсио машғулотларга киришди, аммо...
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби жароҳатланган футболчилари ҳақида маълум қилди.

Унга кўра Тибо Куртуа, Маркос Льоренте, Тони Кроос, Марко Асенсио ва Гарет Бэйл каби футболилар машғулотларни бошлаб юборишган. Аммо, уларнинг бўлажак ўйинларга қадар тўлиқ тикланиб олишлари номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” эртага Испания Кубоги доирасида “Леганес”га қарши баҳс олиб боради. Кейин эса 19 январь куни Ла Лиганинг 20-турида доирасида ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилади.