Куртуа Бельгия термаси сафини тарк этди

Лондоннинг "Челси" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Бельгия терма жамоаси лагерини тарк этди.

Терма жамоанинг "Twitter"даги расмий саҳифасида ёзилишича, голкипер мушакларидан олган жароҳатидан соғайиб қутилмаган.

Бельгия устози Роберто Мартинес Саудия Арабистонига қарши ўйинда кимни дарвозага қўйишни кейин ҳал этади дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!