Куртуа:
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуанинг сўзларига кўра премьер-лиганинг илк турида “Бёрнли”дан (2:3) учралган мағлубият жамоасининг фойдасига хизмат қилди.

“Биз мавсумни ёмон бошладик. Аммо, “Тоттенхэм” устидан қозонилган ғалаба яна ўз кучимизга бўлган ишончни қайтарди.

Балким, “Бёрнли”га ютқазиб қўйганимиз фойда бўлгандир? Чунки, айнан мана шу учрашувдан сўнг биз уйғондик ва шуни англаб етдикки, бу мавсумда 100% эмас балки 150%  куч сарфлашимиз керак”, - дейди бельгиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте шогирдлари кеча АПЛнинг 2-турида “Тоттенхэм” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.