Куртуа ПСЖ билан музокара ўтказди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа отаси билан ПСЖ вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда АS нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, мазкур учрашув 26 феврал куни Лондондаги меҳмонхоналарнинг бирида бўлиб ўтган ва у икки соатга яқин давом этди. Томонлар амалга ошиши мумкин бўлган ушбу трансфернинг молиявий ва спорт томонларини кўриб чиқишган.

Куртуа ЕЧЛда ғолиб чиқадиган жамоада ўйнашни истамоқда. Бироқ белгиялик посбон бу ишни парижликлар билан амалга ошира олишига ишонмаяпти.