Куртуа “Реал” таклифини интизорлик билан кутмоқда

Лондоннинг “Челси” дарвозабони Тибо Куртуа жамоа билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти.

Маълум бўлишича, лондонликлар бельгиялик посбон билан янги келишув имзолашни мақсад қилган, бироқ  24 ёшли футболчи келаси мавсум якунига қадар кутишни режалаштирмоқда ва шундан сўнг келажагига аниқлик киритади.

Тахминларга кўра, у вақтинчалик трансфер қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган “Реал”дан таклиф келишини кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!