Куртуа:
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа кеча “Барселона”дан учралган мағлубиятдан сўнг “қироллик клуби”да чемпион бўлиш учун имкон қолмаганини айтди.

“Биз учун чемпионат якунландими? Ҳа, деярли. “Барселона”дек жамоадан 12 очко ортда қолаётиб, бундай фарқни йўққа чиқариш жуда қийин”, - дейди 26 ёшли бельгиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” айни дамда Ла Лиганинг ортда қолган 26та тур якунларига кўра 48 очко билан мусбақа жадвалида 3-ўринда бормоқда, пешқадам “Барселона” ҳисобида эса 60 очко мавжуд.