Квальярелла А Серияда ноёб рекорд ўрнатди (видео)

"Сампдория" клуби форварди Фабио Квальярелла Италия А Сериясида ноёб рекорд соҳиби бўлди.

Аниқроғи, кеча "Удинезе"га (2:1) қарши бўлиб ўтган учрашув 36 ёшли футболчи учун чемпионатдаги юбилей 450-ўйин бўлди. Эътиборлиси, у ушбу натижани қайд этган ва ҳозирда фаолият олиб бораётган илк футболчи бўлди.

Маълумот учун, Квальярелла жорий мавсум А Серияда 11 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг "Сампдория" билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.