КХДР термаси устози: Ҳар бир футболчи ўз ишини бажариши керак
Ads

"Албатта, бу йил ўзимизнинг энг яхши натижамизни қайд этишимизни кутмоқдаман. Мен футболчиларимга барча жанговар руҳ билан жамоавий яхши ўйин кўрсатиши керак эканлигини уқтирдим. Ҳар ким 90 дақиқа давомида ўз ишини қилиши керак", - деди Ким Ён Жун.

Мураббий бўлажак мусобақада Италияда фаолият олиб борадиган 20 ёшли Хан Кванг Сонга ишонч билдиришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Ҳа у жамоадошлари билан яхши чиқишмоқда ва эртага майдонга тушади. У голни сеза билиш қобилиятига эга. Биз эртага унинг хизматларидан фойдаланишни ният қилганмиз", - деди Шимолий кореялик мутахассис.