КХЛ. Голларга бой бўлган оқшом
Ads

Кун доирасидан ўрин олган 3 та учрашув бўлиб ўтди. Магнитогорскнинг "Металлург" клуби ўз майдонида Челябинскнинг "Трактор"ини қабул қилди. Голларга бой ўтган беллашув меҳмонларнинг 6:5 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. 

Ғалабали одимини давом эттираётган Ярославлнинг "Локомотив"и эса кеча "Северстал"га қарши учрашувда ҳам бу серияни давом эттирди - 4:1. 

Москва вилоятининг "Витьяз" жамоаси Братиславанинг "Слован"идан 6:4 ҳисобида устун келди. "Витьяз" еттинчи ўйинда тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. "Слован" ҳам шунча учрашувда иштирок этган ва 5 та ўйинда мағлуб бўлган.

КХЛ. Мунтазам чемпионат

"Металлург" Магнитогорск - "Трактор" Чельябинск 5:6

"Локомотив" Ярославль - "Череповец" Северсталь 4:1

"Витьяз" Подольск - "Слован" Братислава 6:4.