Ads

Дортмунднинг "Боруссия" клуби бу тур сафарда "Кёльн"га қарши баҳс олиб борди. "Рейн Энерги штадион"да кечган учрашувда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

29-дақиқада Доминик Дрекслер ҳисобни очган бўлса, дортмундликлар сафида бунга Санчо, Ҳакими ва Алькасерлар жавоб қайтаришди. Шу тариқа "Боруссия" ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: