
Ла Лига. 3 та қизил карточка, бекор қилинган пенальти. "Барселона" илк турда очко йўқотди
Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган "Хетафе" - "Барселона" баҳси бўлиб ўтди. Ўйинда ҳисоб очилмади.
Иккала томонда ҳам бир қанча яхши имкониятлар бўлишига қарамай, дарвозалар ишғол қилинмади. Учрашувда ҳакам 3-марта чўнтагидан қизил карточкани олишга мажбур бўлди. Аниқроғи, Рафинья, Хақи ва Маталар ўйиндан четлатилди.
1 очкони қўлга киритган "Барса" турнир жадвалида 10-ўринга жойлашди.
Комментарии