Ла Лига.

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Ла Лига 17-туридан ўрин олган "Алавес" – "Атлетико" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Суарес огоҳлантирилди

  • 90+5'

    Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    ГООООООООЛ! Суарес "матрасчилар"ни сўнгги дақиқаларда олдинга олиб чиқди. Феликснинг узатмасидан сўнг Луис дарвозани ишғол қилди

  • 86'

    Фелиппе ўрнига Лоди майдонга туширилди 

  • 85'

    ГОООООЛ! Лукас Перес ҳисобни тенгоаштирди. Қанотдан узатилган тўпни Перес оҳиста дарвозага буриб қўйди. Облак бу сафар ожиз қолди

  • 81'

    Облакдан сейв! Леженнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қўлларинг учлари билан қайтарди

  • 81'

    "Атлетико"да ўгариш Карраско ўринга Сауль туширилди

  • 74'

    "Атлетико"да қулай имконият. Суарес жарима майдони яқинида йиқитилди

  • 70'

    ВАААҲ! Суарес дарвозабон бирга бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ Луиснинг зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 68'

    "Алавес" таркибида ўзгариш: Ману ва Сайнс майдонни тарк этади улар ўрнига Тачи ҳамда Риоха туширилди

  • 64'

    Каррасконинг жаримадан узатган тўпини дарвозабон муштлари билан қайтариб юборди

  • 62'

    Лемарга нисбатан қўпол ўйнаган Виктор Лагуардиа ўйиндан четлатилди

  • 57'

    "Атлетико" футболчилари қуршовида қолган Дейверсонга йиқитилди

  • 53'

    "Алавес" иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда

  • 50'

    "Атлетико" бурчак тўпидан унумлии фойдалана олмади

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 40'

    ГОООООООЛ! Льоренте ўйинда ҳисобни очишга эришди. Суареснинг узатмасидан сўнг Маркос рақибларини ортда қолдириб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди

  • 35'

    Льоренте рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди

  • 29'

    Ўйиндаги илк сариқ карточка эгаси – Карраско

  • 27'

    Каррасконинг қанотдан узатмаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 23'

    Ўйин давом этади...

  • 22'

    Ўйинда тўхтатилиш. Тўп Каррасконинг юзига тегиб кетди

  • 18'

    Бурчакдан оширилган тўпга Корреа бош билан ноаниқ зарба берди

  • 14'

    Врасльконинг узатмасидан сўнг Лемар имкониятдан фойдалана олмади. Тўпни дарвозабон ўйинга киритиб берадиган бўлди

  • 8'

    Мебонлар кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, "Алавес" посбони ҳозирча ишончли ўйнамоқда

  • 6'

    Карраско дарвоза томон зарба йўллади, Пачекодан сейв

  • 2'

    "Атлетико" ўйинни анча фаол бошлади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда. Бироздан сўнг ўйинга старт берилади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)