Ла Лига “Америка кашф этди”(фото)
Ads

Эндиликда Испания Ла Лигасида иштирок этувчи  жамоаларнинг либосларидаги ёзувларнинг шрифтлари бир хил кўринишга эга бўладиган бўлди.

Ла Лига раҳбарлари бундай қарорга келишига сабаб, мухлисларга қулайлик келтирш ва сўнгги йилларда кўпчилик клублар ёзув стандартига мос келмайдиган шрифтларда футболкаларда майдонга тушаётгани сабаб қилиб кўрсатилди.

Бу қарор фақат Ла Лига баҳсларида амалда бўлади, Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида жамоалар истаган шрифтдаги ёзувларда майдонга тушади.

Қайд этиш жоиз, бундай амалиёт ҳеч бир лигада мавжуд эмас.