Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик" клубига имкониятни бой берди

Ҳозиргина Испания Ла Лигаси 28-туридан ўрин олган "Атлетик" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Бильбаодаги "Сан-Мамес" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Голларга Иньяи Уильямс ҳамда Кенан Кодролар муаллифлик қилишди. Шу тариқа бильбаоликлар ҳисобидаги очколар сони 37 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди. Мадридликлар эса 56 очко билан 2-поғонада боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!