Ла Лига. Бакканинг голи "Вильярреал"га муҳим ғалабани келтирди

«Мунисипаль де Бутарке» стадионида кечган учрашувда меҳмонларнинг қўллари баланд кели - 1:0. Учрашувдаги ягона гол 65-дақиқада Карлос Бакка томонидан киритилди.

Мазкур ғалаба туфайли "сариқ сувости кемаси" жамғарган очколар сони 4 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди. "Леганес" эса 1 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.

  • Примера Дивизион
  • 4-тур

Леганес

0 : 1

16.09.2018 15:00

Вильярреал

  • Карлос Бакка 65'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!