Ла Лига барибир ниятига етди ёхуд АҚШдаги илк учрашув "Барселона" иштирокида бўлади

Каталониянинг "Барселона" клуби Ла Лига ташаббуси билан АҚШда ўтказиладиган учрашувнинг илк иштирокчиси бўлади. Бу ҳақда Sport.es интернет нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра Испания чемпионатининг океан ортидаги илк ўйини 2019 йилнинг январида ўтказилади. Ушбу баҳс иштирокчилари АҚШнинг Майями шаҳрида ўзаро куч синашишади.

Таъкидлаш керакки, “Барселона” шу куни Каталониянинг бошқа бир жамоаси “Жирона”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Ла Лиганинг 27-тури доирасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор клублар Ла Лига раҳбариятининг ушбу қароридан норози бўлишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!