Ла Лига. "Барселона" футболчилари ирода намойиш этишди

"Камп Ноу" стадионида кечган учрашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. 24-дақиқада Рауль де Томас Марк-Андре тер Штеген қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.

Тайм сўнггида Жерер Пике мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим аввалида эса Лионель Месси пенальтини аниқ амалга ошириб каталонияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада эса Луис Суарес ўйинга якун ясади - 3:1.

Шу тариқа Эрнесте Вальверде шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 63 тага етди ва жамоа турнир жадвалида ҳамон пешқадамлик қилмоқда. "Райо Вальекано" эса 23 очко билан 20 жамоа орасида 19-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!