Ла Лига
Ads

Ла Лига президенти Хавьер Тебас кеча чемпионатнинг 2-тури доирасида “Барселона”га (0:1) қарши баҳсда майдоннинг ёмон ҳолатда бўлгани сабаб “Вальядолид” клубига жазо қўллланилишини айтди.

“Хосе Соррилья” стадионидаги чимнинг ҳолати Ла Лигадек турнирнинг минимал талабларига ҳам тўғри келмайди. Шу сабабли биз бу борада тегишли тартибда интизомий чора қўлламоқчимиз”, - дейди Тебас.