Ла Лига бўлим бошлиқлари ЎФА, ПФЛ ҳамда Суперлига клублари ходимлари учун семинар ўтказишди
Ads

Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид АҳмаджоновЎзбекистон футбол ассоциацияси ва Испания миллий чемпионати ўртасидаги ўзар ҳамкорлик меморандумига асосан юртимизга ташриф буюрган Ла лиганинг“Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охедалар билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 

Куннинг иккинчи қисмида Испаниялик мутахассислар Хаис Рахмани ва Рауль Охедалар Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари ва миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар ходимлари учун семинар ўтказишди. 

Семинарда миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилишда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, маркетинг масалалари, ҳомийлар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш каби мавзуларида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтилди.

Маълумки, Ла лига бугунги кунда футбол бўйича дунёдаги энг кучли чемпионатлардан бири ҳисобланади. Семинар давомида ана шундай кучли чемпионат вакиллари ўзларининг бой тажрибалари ҳамда билим ва малакаларини йиғилганлар билан ўртоқлашишди. 

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан Ла лига мутахассисларига мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олишди.