Ла Лига бу қоидани янги мавсумда ҳам сақлаб қолади

Бир учрашувда 5 тагача футболчи алмаштириш ҳуқуқи Испания чемпионатида 2020/21 йилги мавсумда ҳам ўз кучида сақланиб қолади.

Бугун қабул қилинган қарорга кўра, Ла Лига ва Сегундада иштирок этувчи жамоалар янги мавсумда ҳам 5 тадан футболчи алмаштириши белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, жамоалар бир ўйин учун 23 тагача футболчини қайдномага киритиши мумкин.

Аввалроқ, футбол қоидаларини тартибга солувчи Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) келаси мавсум ҳам бир ўйинда бешта футболчи алмаштиришга рухсат бериши ҳақида хабар берилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)