
Ла Лига. Чемпион жамоа ва аутсайдер ўртасидаги баҳсда нима бўлганини кўринг
Ла Лига 36-туридан ўрин олган "Реал" - "Леванте" учрашуви бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари йирик 6:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Қироллик клуби" сафида Винисиус хет-трик қайд этди. Шунингдек, Бензема, Родриго ҳамда Менди ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.
Шундай қилиб, Ла Лига чемпионлари ҳисобидаги очколари сонини 84 тага етказиб олди. 29 очкоси бор "Леванте" сўнгги поғонани банд этган.
Комментарии