Ла лига клубида яна бир мураббий ишдан олинди

“Лас-Пальмас” клуби бош мураббийи Пако Аестаран Испания кубоги 1/16 финали доирасида ўз майдонида “Депортиво”га қарши баҳсда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг ишдан олинди.

Бироқ кечаги омадсизлик канар оролларилик футболчиларга кейинг босқичга чиқишлари учун  етарли бўлмади.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Пако билан биргаликда унинг ёдрамчилари ҳам жамоани тарк этишган.

Вақтинчалик мураббий сифатида эса Пакито Ортис ҳамда Рафа Кристобаллар тайинланишган.

Маълумот учун, Ааестаран “Лас-Пальмас” бошқарувига сентябр ойида келиб ўтирган эди ва унинг бошқарувида жамоа Ла лигада 7 баҳсда иштирок этди ва шуларнинг 6 тасида мағлуб бўлиб, 1 дуранг қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!