Ла Лига клублари 25 октябрдан янги тўпда тўп суришади

Испания Ла Лигаси клублари 25 октябрдан маҳсус тўпда тўп суришни бошлашади. Чемпионат қиш мавсуми учун мўлжалланган янги тўп тақдимотини ўтказди.

Тўпнинг дизайни қиш мавсуми учун маҳсус ишлаб чиқариладиган анъанавий пушти рангда ва тўк сариқ рангда уни ишлаб чиқарувчи фирма PUMA логотипи туширилган.

Ла лиганинг навбатдаги турига 25 октябрда старт берилади ва уни "Вильярреал" - Алавес" клублари бошлаб беришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!