Ла Лига ўйинлари давом этадими?
Ла Лига президенти Хавьер Тебас коронавирусга (COVID-19) қарамасдан чемпионатни якунлашга ишонмоқда.
“Ишонаманки биз мавсумни якунлай оламиз. Биз ҳозирда учрашувлар санасини келишиш борасида бошқа чемпионатлар билан иш олиб боряпмиз”, - дейди Тебас.
Эслатиб ўтамиз, Испания ҳукумати COVID-19 вируси сабаб Ла Лига ўйинларини 2 ҳафтага қолдирган эди.
Фикрлар