Ла Лига президенти АПЛга ўтмайди
Ads

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас унга Англия премьер-лигасидан таклиф бўлгани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

“Мен шу ерда, Испанияда фойдалироқман. Бошқа бу ҳақда гапиришни хоҳламайман”, - дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ричард Скудамор кетгач АПЛ президентлигига айнан Тебас асосий номзод эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.